“Ўзстандарт” агентлиги билан “Тожикстандарт” агентлиги ўртасидаги келишувга асосан, жорий йилнинг 18 – 22 февраль кунлари “Радиотехника ва электромагнит ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш”, “Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида раҳбарнинг ўрни” ва “Халқ истеъмол маҳсулотларини синаш” ихтисосликлари бўйича Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтида “Тожикстандарт” агентлигининг 6 нафар мутахассислари ўз малакаларини оширдилар.

Ўқув жараёни малакали профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди. Амалий машғулотлар Ўзбекистон Миллий метрология институти ва Республика синов сертификатлаштириш марказининг синов лабораторияларида ўтказилди. Малака оширган тингловчиларга курс якунида сертификатлар топширилди.