“Етакчи Экспертлар хизмати” (SES) халқаро ташкилоти вакили Фредрих Нотдурфт “Global G.A.P” халқаро стандарти талабларини жорий этиш юзасидан Бухоро  вилоятида бўлди.

Ташриф давомида масъул Бухоро  синов ва сертификатлаштириш маркази  мутахассислари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳри ва туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган хўжалик юритувчи субъектлари, яъни  “Бухаро гранд агро”, “Жамшид жавоҳир”, “Элтек эксклюзив”, “Сарбон асл савдо”, “Жондор қурилиш инвест”, “Агро трейд”  ва “Ўктам Бўстон Саховати” каби бир қатор фермер хўжаликларига бориб Халқаро “Global G.A.P” стандарти тўғрисида тавсиялар, кўрсатмалар ва тегишли маълумотларни бердилар.

 

Мазкур «Глобал гап» сертификатини қўлга киритган фермер хўжаликлари учун яратиладиган имкониятлари ҳамда бугунги кунда ушбу сертификат жаҳоннинг 124 дан ортиқ давлатларида жорий этилиб келинаётган бўлиб, сертификатга эга бўлган фермер хўжаликлари сони 180,0 мингдан ортиқ эканлигини билдирди.

Фермер хўжаликларини қизиқтирган саволларига шу ернинг ўзида тушунтиришлар берилди ва ҳар бир туманда камида 5-10 та фермерларнинг ушбу тизимни ўзларида жорий этишлари ҳамда қийинчиликларсиз Осиё ва Европа бозорларига чиқа олиш имкониятлари ҳақида мисоллар келтирилди.