Президентимизнинг мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш ташаббуси давлат идоралари ҳамда кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу ҳайрли ташаббусни мантиқий давоми сифатида Қашқадарё синов ва сертификатлиштириш маркази директори У.Амирқулов Қарши шаҳридаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига 100га яқин ўқув адабиётлари тўпламини совға қилди.

Мазкур китоблар тўпламидан ўзбек миллий ва жаҳон адабиёти машҳур адибларининг асарлари, шеърлари тўпламлари, болалар энциклопедиялари, ўзбек халқ эртаклари, ўқув қўлланмалар, шунингдек Президентимизнинг асарлари ҳам ўрин олган.

Учрашувда мактаб раҳбирияти билан келгусида дўстона ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.