Институт лабораторияларини модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш бўйича  ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб амалиётга кенг жорий этилди.

Мазкур дастурга асосан 2019 йилда 1 952,9 млн. сўмлик жами
15 дона замонавий ускуна харид қилиниши белгиланди.

Ҳозирда 375,5 млн. сўмлик 3 дона ускуналар харид қилинди ва лабораторияларда жиҳозлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек Институтда  ходимларни малакасини ошириш масалдасига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Ўтган давр мобайнида 15 нафар ходим Япония, Россия, Беларуссия ва Қозоғистон каби чет эл мамлакатларида семинар ва ўқув курсларида иштирок этиб, ўзларининг малака ва маҳоратларини оширдилар.

Шунингдек, Туркия Стандартлар Институти халқаро
эксперт-аудитори Меҳтап Сезер иштирокида бўлиб ўтган ISO/IEC 17025 “Синов ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигига қўйиладиган умумий талаблар” номли ўқув курсида институтнинг 10 нафар мутахассислари иштирок этиб,замонавий малака кўникмаларига эга бўлдилар.