“Ўзстандарт” агентлиги марказий ҳамда маҳаллий журналистлар иштирокида медиа-турлар ташкил этиб, унда ҳудудий марказларнинг фаолияти, синов лабороториялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарга кўрсатаётган ёрдами оммавий ахборот воситалари орқали тарғиботи йўлга қўйилган.

Навбатдаги медиа-тур Хоразм синов ва сертификатлаштириш марказидан бошланиб, ҳамкор корхоналарда давом этди. Дастлаб, марказ директори А. Худайберганов журналистларга шу йилнинг ўтган давр мобайнида сертификатлаштириш, метрология ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Шундан сўнг журналистлар марказнинг лабороториялари ва ундаги синов жараёнлари билан танишди.

Ҳамда бу борадаги ишларни ўз кўзлари билан кўриш мақсадида, ҳудуддаги “UZTEX  GROUP”, “DARITAL  SHOES”  , “FEЕDGRAN”, “Бахт ҳаракат меваси” корхоналарида бўлдилар. У ерда марказ томонидан ИСО 9001 сифат тизими жорий этилётгани ҳамда четдан олиб келинаётган технологик ускуналари сертификатлаштириб, мавжуд ўлчаш ускуналари қиёслов кўригидан ўтказиб берилгани тўғрисида маълумотга эга бўлдилар. “УЗТEХ  ГРОУП” корхонасига Мувофиқлик сертификати тақдим қилинди.

Сўнгра медиа-тур иштирокчилари Боғот туманида жойлашган “Бахт ҳаракат меваси” иссиқхонасида бўлдилар. Корхонада етиштирилаётган сабзавотлар экспортга йўналтирилиши режалаштирилган. ҳамда GLOBAL GAP стандартини жорий қилиш бўйича ишлар бошланган.