Мамлакатимизнинг барча жабҳаларидаги каби “Ўзстандарт” агентлигида ҳам ўзгаришлар, ислоҳотлар даври бошланди. Жумладан, республикамизда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитациядан ўтказиш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш юзасидан кўпгина ишлар амалга оширилди.

Энг муҳими  “Ўзстандарт” агентлиги юртимизда фаолият кўрсатаётган  тадбиркорларга, ишлаб чиқарувчи корхоналарга хизмат қилиш ва улар учун имтиёзларни тақдим этишда бир қанча қулайликлар яратилди. Мазкур тизимда шаффофликни таъминлаш, соҳага оид қабул қилинган қарорлар моҳиятини кенг оммага етказиш юзасидан оммавий ахборот воситалари билан алоқа ўрнатиб келмоқда.

 Ушбу ҳамкорликни узвий давоми сифатида бугун Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида “Ўзстандарт”: сифатни баҳолашнинг янги тизими, экспортга кўмаклашиш истиқболлар ва муаммолар таҳлили” мавзусидаги кўрсатув тайёрланди. Унда Агентлик раҳбарияти, тадбиркорлар, ҳамкор вазирлик ва идора вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этдилар.