Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумати Раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсатни ўтказиш тўғрисида келишув” асосида 1992 йил 13 мартда ташкил этилган.

Мазкур келишув МДҲ давлатлари-қатнашувчиларининг стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология бўйича миллий идоралари ресурслари ва имкониятларини бирлаштириш, шунингдек фаолиятнинг шу соҳаларида ягона техник сиёсатни йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитлаш бўйича миллий идорси бўлган “Ўзстандарт” агентлиги масъуллари билан бир қаторда, йиғилишда Беларусия, Қозоғистон,  Қирғизистон,Молдова,Россия Федерацияси, ҳамда СДК стандартлари бўйича Бюро вакиллари қатнашмоқдалар. Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади;

  • МДҲ шартнома-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш тўғрисида;
  • 2020 йилгача бўлган даврда, ДСК ривожлантириш Стратегияси низомини амалга ошириш учун, 2016-2020 йилларда ДСКнинг Режа дастурини амалга оширилиши тўғрисида;
  • Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш тўғрисидаги Келишув лойиҳаси ва Давлатлараро стандартларни тарқатиш тартиби лойиҳаси;
  • 2018-2020 йилларда Давлатлараро стандартлаштириш  бўйича Иш дастурини актуаллаштириш тўғрисида;
  • ДСК ва Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО) ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида;
  • МДҲ Электрэнергия Кенгаши ва МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида;
  • Стандартлаштириш ва ўлчовлар бирлигини таъминлаш соҳасидаги ДСК ва ЕЭК ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми низомларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Режаси лойиҳаси тўғрисида;
  • Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишлар доирасида  ахборот технологияларни ривожлантириш йўл картаси тўғрисида ги устивор масалалар муҳокама марказида бўлади.

Учрашувлар баёнлари билан ДСК расмий веб-сайтида (www.easc.org.by) батавфсил танишишингиз мумкин