Департаментнинг Тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатиш бўлими мутахассислари Тошкент шаҳрида жойлашган “SKS PLAST” пластмаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасида бўлишди.

Корхона раҳбариятига Президентимизнинг4059-сонли қарори 3-банди ва Вазирлар Маҳкамасининг 348-сонли қарори бўйича кўрсатмалар берилди. Корхонада 9001 халқаро стандартларини жорий этишга тавсиялар берилди.

Шунингдек департамент мутахассислари “Тано” фермер хўжалиги, “Navroz international Groop”, “Melek Best Milk Agro” корхоналарида бўлиб ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.

Корхоналар раҳбарлари билан бўлиб ўтган сухбат жараёнида сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда четдан келтирилаётган хом ашёларни сертификатлаштириш жараёнида синовлар узоқ муддатда ўтказилиши, уларни божхона омборларидан хужжатлаштириб олиб чиқиш ҳам кўп вақтга чўзилиши, “Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги” умумий техник регламентига киритилган сут маҳсулотлари таркибидаги антибиотик, меламин кўрсаткичларини текшириш бўйича муаммолар мавжудлиги, ёғлилик даражаси юқори бўлган қаймоқ маҳсулотига техник регламентда талаблар кўрсатилмаганлиги, истеъмолчилар томонидан харидоргир бўлган парҳез творог регламентга киритилмаганлигига эътирозлар билдирилаётганлиги каби муаммоли масалари муҳокама этилди.