Хитой Халқ Республикасининг Чангжоу шаҳрида "Ривожланаётган давлатлар учун стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳасида ҳамкорлик" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур халқаро семинар ишида иштирок этаётган Республика синов ва сертификатлаштириш маркази  қошидаги Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ходими томонидан ХХРдаги савдо марказларида бўлиб озиқ-овқат маҳсулотлари, асосан, шарбатлар ва нектарларга бўлган истеъмолчиларнингн талаблари  ўрганилди.

Бунда ХХР га экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари кадоғида маҳсулотнинг таркиби ва энергетик қуввати тўғрисидаги маълумот хитой тилида маркировка қилинган ёки қадоқнинг ўзида келтирилган бўлиши шарт этиб белгиланган.

Шунингдек, ISO 22000 халкаро  стандарти талаблари асосида сертификатлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари харидорбоп эканлиги супермаркет ходимлари томонидан маълум қилинди.