Аккредитация маркази раҳбарияти  хизмат хизмат сафари билан Туркия аккредитация агентлигида (TURKAK)  бўлди.

Сафарнинг асосий  мақсади TURKAK Бош котиби Орбай Эвренсевди ҳамда ташкилотнинг етакчи экспертлари билан музокараларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 2019 йил июл ойида Анқарага ишчи ташрифи якунлари доирасида TURKAK билан ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қаратилди.  

Бугунги кунда TURKAK мувофиқликни баҳолаш идораларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги халқаро даражада тан олинган  нуфузли ташкилот ҳисобланади.   TURKAK Европа Аккредитация уюшмасининг (ЕА), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ҳамда Аккредитация бўйича халқаро форумнинг (IAF) тўлақонли аьзоси ҳисобланади.

Манфаатли учрашувларда  Ўзбекистон вакиллари учун Туркиянинг  аккредитациядан ўтказиш жараёнларида ҳужжатлар айланмасининг электрон тизими ва TURKAK портали имкониятлари тўғрисида тақдимотлар  қилинди.

 Ушбу йўналишдаги истиқболли шериклик доирасида TURKAK электрон тизими орқали тўпланган тажрибани  Аккредитация маркази фаолиятида жорий этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари, синов лабараториялари ва бошқа манфаатдор шерикларга халқаро стандартларга мувофиқ илғор хизматлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар якунлари бўйича аккредитация соҳасида икки ташкилот ўртасидаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш мақсадида, 2019 йил 27 август куни Аккредитатция маркази  ва