Жорий йилнинг 16-20 сентябр кунлари Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида “ISO WEEK 2019” тадбирлари ва Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) Бош Ассамблеясининг 42 йиғилиши ўз ишини бошлади.

Халқаро учрашувда ISO ташкилотининг турли техник қўмиталари фаолияти, ривожланаётган давлатларнинг стандартлаштириш тизимини сифат жиҳатдан янгилаш механизмлари, стандартлаштириш соҳасига оид турли хил мавзуларда сессиялар ва бир қатор манфаатли учрашувлар бўлиб ўтади.

 Тадбир доирасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши (МГС) ва ISO вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. ISO ташкилоти президенти Джон Уолтер, Бош Котиб Серхио Муика ҳамда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши вакиллари иштирок этган учрашувда МДҲ давлатларида халқаро ISO стандартларни жорий этиш, ISO ташкилоти техник қўмиталари ва МДҲдаги мавжуд техник қўмиталар фаолиятини тубдан яхшилаш, стандартлаштириш соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ISO 2030 стратегияси ва МГС 2030 стратегияси лойиҳалари муҳокама этилди. Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳам иштирок этмоқда.