Глобаллашув ва озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг ошиши шароитида янги ва қуритилган мева ва сабзавотларни етиштириш имкониятига эга бўлган Марказий Осиё минтақаси, анъанавий бозорларни диверсификация қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги бозорларини эгаллаш билан боғлиқ мураккаб муаммоларни ҳал қилиш йўлида турибди. Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш минтақа учун ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки бу катта меҳнат ресурсларини жалб қилиш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификациялаш ва янги бозорларни эгаллаш билан боғлиқ ислоҳотларда асосий ўрин халқаро стандартлар қабул қилиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг талабларига мос равишда қайта йўналтирилиш ҳисобланади.

Халқаро стандартлар қаторида, биринчи навбатда, Европа, АҚШ ва Осиёнинг таниқли жаҳон бозорларидан талаб қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг маркетинг ва тижорат назорати бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссиясининг (БМТЕИК) тижорат стандартлари алоҳида ўринни эгаллайди. Таъкидлаш жоизки, сўнгги 3 йил ичида Марказий Осиё давлатларининг БМТЕИК стандартларини жорий этиш бўйича ҳамкорлиги маълум даражага этди.

Мазкур стандартларни минтақадаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш, ҳамда БМТЕИК стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллашда уларни манфаатларини ҳимоялаш бўйича келишилган ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида бир қатор ҳалқаро ташкилотлар, давлат институтлари ҳамда бизнес ташкилотлар ташаббуси билан “Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига БМТ ЕИК тижорат стандартларини жорий қилиш бўйича” Ўрта Осиё минтақавий ишчи гуруҳ ташкил этилди.

“Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари ушбу ишчи гуруҳнинг ишларида фаол иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари ўртасида мувофиқлаштиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Ушбу ишчи гуруҳ доирасида, қабул қилинган БМТЕИК стандартларига мувофиқ 2019 йилда:

сифат камчиликларини аниқлайдиган изоҳли кўргазмали эълонлари минтақавий даражада ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Мазкур плакатлар маҳсулотни етказиб беришда сифат нўқсонларини ҳамда қўйимлари бўйича изоҳли тушунтириш беради.