“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларга амалий ёрдам бериш ишлари олиб борилмоқда. 

Департамент мутахассислари томонидан шу кунга қадар 263 та корхонада ўрганишлар ўтказилди.

Ушбу тадбирлар давомида 167 та корхона 344 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.

Шу жумладан Жиззах вилоятида “Jizzax kenteks” МЧЖ, “Sangzor tekstil” МЧЖ O`zDSt 3312:2018 стандарти, “Akkumulyator zavodi” AЖ O’zDSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти, Қашқадарё вилоятида “Juvon nur” МЧЖ ГОСТ 2933-93, ГОСТ 2990-78 ва ГОСТ 871-78 стандартлари билан таъминланди.

32 та корхонада норматив ҳужжатлар тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, замонавийлари яьни халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган 273 та ҳужжатлар етказиб берилди.  

 Департамент мутахассислари шунингдек, халқаро стандартлар жорий этилган 12 та корхонада ҳам бўлишиб,  навбатдаги босқич вазифаларининг амалга оширилиши билан танишишди.   

Ўрганишлар давомида 66 та корхонада 135 турдаги ўлчов воситаларининг қиёслов муддати ўтганлиги аниқланди ва 14 та корхонага 105 турдаги ўлчов воситасини давлат  қиёслов кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, профилактика тадбирлари давомида ўрганилган корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари соҳага оид қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таништирилди.