Ташкилотнинг 2015 йил 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича 2015 йил 21 октябр куни “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида “Ўзстандарт” агентлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлигининг барча таркибий бўлинмалари, ҳудудий бошқармалар ва тизимдаги ташкилотларнинг раҳбарлари
Биринчи навбатда, 2015 йил 16 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий дастурини энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан белгиланган Қарорларни ва 2015 йил 9 ой давомида республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2015 йил 19 октябрда ўтказилган йиғилишда белгиланган топшириқларни бажарилишини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4725 ва ПФ-4725 сонли фармонлари ҳамда ПҚ-2298, ПҚ-2340, ПҚ-2343, ПҚ-2164 сонли қарорларининг “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилган ишлар танқидий ўрганилди.
“Ўзстандарт” агентлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ишлардаги камчиликлар алоҳида эътибор билан кўриб чиқилди.
Сўнгра, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида бажарилган ишлар ва молиявий кўрсаткичлари кўриб чиқилди. Соҳалар бўйича йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.
“Ўзстандарт” агентлиги таркибий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотларнинг Ҳукумат қарорларини бажариш ва ижро интизомини янада кучайтириш кейинги масала сифатида кўтарилди. Алоҳида эътибор фуқаро мурожаати билан ишлашга қаратилди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалаларни ҳал қилиш якуни бўйича Ҳайъат йиғилишининг тегишли қарорлари қабул қилинди.