Республика аҳолисининг сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжларини қондириш, шунингдек нон ва макарон маҳсулотларига бўлган умумий талабларни белгилаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Нон ва макарон маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги МТР.008:2020 махсус техник регламентнинг янги таҳрири тасдиқланди.

Ушбу техник регламентнинг янги таҳририда қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, хусусан:

хавфсизлик талаблари ўрнатиладиган техник жихатдан тартибга солиш объектларининг рўйхати макарон маҳсулотлари билан кенгайтирилди.

техник регламент тешкулчалар, сухариклар, нонли қаламчалар ва бошқа турдаги маҳсулотлари учун “Охратоксин А” ва “2.4 кислота, унинг тузлари ва эфирлари” янги хавфсизлик кўрсаткичлари билан.

нон маҳсулотларининг хар бир номи учун рецептини рўйхатдан ўтказиш пайтида намлик ва кислоталик даражасининг аниқ чегаравий қиймати кўрсатиш мажбурий этиб белгиланди.

нон ва макарон маҳсулотларини ҳар қандай ифлосланиши ва бузилишини олдини олишга қаратилган чораларни таъминлаш қисмида сақлаш ва ташиш талаблари кучайтирилди.

Техник регламентнинг янги нашри билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин https://new.standart.uz/upload/file/tehreglament/spec_tr_8_1_xleb_makaron_prod.pdf