“Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Давлат Божхона қўмитаси ўртасида ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида имзоланган келишувга асосан ахборот алмашинув тизими жорий қилинди.

Жумладан, агентликнинг мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ахборот тизими Давлат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” ахборот тизими билан интеграция қилиниб, ҳозирга қадар 37 041 та электрон аризалар қабул қилинди ҳамда 21 680 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.