Республикамиз аҳолиси соғлиғини сақлаш ҳамда маҳсус ҳимоя маскаларига бўлган ягона талабларни ўрнатиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан O`z DSt 3452:2020 “Нотўқима полотнодан тиббиёт ниқоби. Техникавий шартлар” давлат стандарти Европа иттифоқининг ЕН 14683:2014 «Маски медицинские. Требования и методы испытаний» асосида ишлаб чиқиб тасдиқланди. Ушбу давлат стандартининг амал киритилиш муддати 2020 йил 1 июн этиб белгиланди.