Бугунги кунда коронавирус пандемияси бутун дунёни оғир синовдан ўтказмоқда. Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 7 апрел куни Хитой Халқ Республикасининг Стандартлаштириш ташкилотидан тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари (қўлқоп, халат) учун ишлаб чиқилган 23 та стандарт  олинди.

Ушбу стандартлар маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз ниқоблари ва ҳимоя кийимлари маҳсулотларини илғор, ривожланган давлатларнинг стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларни  ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришга хизмат қилади.

Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Агентлик ҳузуридаги Стандартлар институтига  мурожаат қилишингиз мумкин.