Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, тиббиёт ходимларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлашга ўргатиш иқтисодий маънога эга. Соғлиқни сақлаш тизимида тиббиёт ходимлар саломатлигини яхшилаш, гендер тенгликни тарғиб қилиш, молиявий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш орқали ушбу тизимда  иш сифатини яхшилашга эришилади.

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш байрам куни муносабати билан, Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) тиббиёт ходимлари учун клиник ўқув муҳити сифатини яхшилашга қаратилган Халқаро Семинар Битим (IWA) лойиҳасини тасдиқлади.  Ушбу Битим тиббиёт ходимлари учун сифатли клиник ўқув муҳитини, бутун дунё бўйлаб тиббий стажёрлар учун клиник ўқув муҳити сифатини таъминлашга глобал ёндашувни ўз ичига олади.

Шунингдек, ўрта бўғин раҳбари даражасидаги ҳамшираларни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир халкаро стандарт ишлаб чиқилмоқда.
“ИСО 22956, Соғлиқни сақлаш ташкилотларини бошқариш”
номли ушбу стандарт, беморларга йўналтирилган ходимлар учун кўрсатмалар, соғлиқни сақлаш ташкилотларига беморларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ходимларнинг имкониятлари ва манбаларини энг яхши кўриб чиқишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган.

 Мазкур стандарт АҚШ  миллий стандартлар институти (ANSI) раҳбарлигида  ISO/TC 304  техник қўмитаси  томонидан ишлаб чиқилади.

Мазкур янги халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин https://www.iso.org/news/ref2499.html