“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Департамент мутахассислари томонидан ўтган давр мобайнида  283 та корхоналарда тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Мутахассислар томонидан 161 та корхоналар 360 та техник регламент ва стандартлар билан таъминланди.

Мисол учун: Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Mangit grand media” МЧЖ ГОСТ 1146-80, ГОСТ 1147-80, Андижон вилоятида жойлашган “Nosirxon savdo fayz” МЧЖ UzTR.474-020:2017, ГОСТ 10970 ва ГОСТ 4495 стандартлари билан таъминланди.

43 та корхонада 229 та меъёрий хужжатлар актуаллаштирилди.

Мисол учун: Қашқадарё вилоятида жойлашган Qashqadaryo hududiy elektr tarmoqlar  ва Андижон вилоятида жойлашган “Mini-teks” корхонаси меъёрий ҳужжатлари актуаллаштирилиб берилди.

17 та корхонага сертификатлаштириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Мисол учун: Жиззах вилоятида жойлашган “Paxtakor mingchinor” МЧЖ 03.02.2020 йилда №2389081 сонли, “Golden star oil rm” МЧЖ 12.02.2020 йилда №2346380-сонли мувофиқлик сертификатларни олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Андижон вилоятида жойлашган “Nafis kosmetik” МЧЖ, “Malika mebel” МЧЖ, “Omad xamrox mezon” МЧЖ, “Do’st business” МЧЖ ва “Mega innovation inshoat” МЧЖларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига мувофиқлик сертификатини олиш мақсадида “UzTest” Андижон вилояти бўлими сертификатлаштириш идорасига буюртма берилди.

Корхоналар билан танишув натижасида 29 та корхонада 95 турдаги ўлчов воситасини давлат  қиёслов кўригидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди.