“Ўзстандарт” агентлиги  жисмоний ва юридик шахслар томонидан бўлаётган ҳар бир мурожаатга ўз вақтида эътибор қаратмоқда. Айниқса, ҳозирги кунда юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва карантин даврида бу масала  долзарблигича қолмоқда.
Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг ҳудудий филиалларида пандемия даврида мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва иш фаолиятни қисман масофавий тарзда олиб бориш йўлга қўйилди. Мурожаатлар таҳлилига кўра, метрология соҳасида асосан асбоб-ускуналарни жорий ва бирламчи синовлардан ўтказиб бериш сўралган. 
Жорий йилнинг 16 мартидан айни кунга қадар Ўзбекистон миллий метрология институти ва ҳудудий филиаллари метрологик лабораториялари томонидан ишлаб чиқарувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг жами 2 392 та метрологик хизмат кўрсатиш бўйича аризалар келиб тушган бўлиб, шулардан ўлчаш воситаларни даврий қиёслаш 1 988 та мурожаат (83 %), ўлчаш воситаларини метрологик аттестатция яъни, бирламчи синовдан ўтказиш 404 та (17 %)ни ташкил этди. 
Натижада 27 421 дона ўлчаш воситалари метрологик текширувдан  ўтказилди. Бундан 25 761 донаси (94%) ўлчаш воситаларни даврий қиёслаш бўлса, 1 660 донаси (6 %) ўлчаш воситаларни метрологик аттестатлашдан иборат бўлди.