“Ўзстандарт” агентлиги Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда юртимиздаги 3378та экспортер корхоналарга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология соҳаларига оид мавжуд муаммоларни ҳал қилишда  амалий ёрдам кўрсатмоқда.