“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида халқаро меъёрлар асосида тиббиёт ниқобларига давлат стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Стандарт талаблари бўйича ишлаб чиқарилаётган тиббий ниқобларининг бактериал фильтрлаш даражаси 95% ни ташкил этади, микробиологик тоза, стерилланган маҳсулот ҳисобланиб, бугунги замон талабларига тўлиқ жавоб бериши таъминланган.

Ишлаб чиқариш шароитида махсус синов лабораторияси ҳам ташкил этилган бўлиб, халқаро стандарт талаблари асосида барча синов кўрсаткичларини синаш имконияти яратилди.