Халқимиз саломатлигини асраб-авайлаш устувор масала этиб белгиланиши билан бир қаторда мамлакат иқтисодиётини таназзул ҳолатга келиб қолмаслиги учун Коронавирусга қарши кураш даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор амалий ишлар қилиниб, алоҳида имтиёзлар Давлат томонидан тақдим этилди. 
Айнан шу мақсад ва вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда, хусусан:
- “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари томонидан пандемия даврида мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва иш фаолиятни  масофавий тарзда олиб боришни йўлга қўйилди;
-  COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга стандарт сохасида қулайлик яратиш  мақсадида ASTM International ташкилоти (АҚШ)нинг ҳимоя кийимларга ва унинг синовига оид  24 та стандарти,  ISO  ташкилотининг ISO 13982-1:2004 Protective clothing for use against solid particulates — Part 1: Performance requirements for chemical protective clothing providing protection to the full body against airborne solid particulates (type 5 clothing) стандарти қабул қилинди; 
- Европа  Иттифоқининг EH 14683:2014 стандарти асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида тиббиёт ниқобларига давлат стандарти ишлаб чиқилди 
ва тасдиқланди;
коронавирус пандемияси даврида тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида антисептик геллар ва тозалаш воситаларини бепул синовдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилди;
 - 3378та экспортер корхоналарга стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология соҳаларига оид мавжуд муаммоларни ҳал қилишда  амалий ёрдам кўрсатилди; 
- аҳолининг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида инфрақизил тиббиёт термометрлари текширувини ушбу даврда бепул амалга оширилиши йўлга қўйилди, шу  кунга қадар жами 20600 дона тиббиёт инфрақизил термометрлари давлат метрологик текширувидан бепул ўтказилди;  
- Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиш қарорига асосан Коронавирус пандемиясига қарши курашиш чоралари амал қилиш даврида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (маиший ҳисоблагичлар) қиёслашдан ўтказиш бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари жорий йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди.
- касалликни аниқлаш, профилактика ва даволаш учун зарур бўлган 280 дона ўлчаш воситалари 90 яқин ташкилотларнинг аризаларига асосан метрологик текширувдан ўтказилди.
Фаолиятни такомиллаштириш, халқаро ва хорижий ташкилотларда коронавирус эпидемиясига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан  фикр алмашиш мақсадида Халқаро стандартлаштириш ташкилоти, Жахон Банки, GLOBAL G.A.P ташкилоти, Руминия, Греция, Нидерландия, Сингапур давлатларининг халқаро сертификатлаштириш идоралари билан онлайн мулоқотлар ўтказилди.