Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 йилда 292-сонли «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан:

"Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом;

"Ўзбекистон Республикаси ташқарисида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида"ги низомлар тасдиқланди.

Бундан ташқари икки ойлик муддатда "Мувофиқликни баҳолаш соҳаси ходими сифатида қатнашишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисида"ги низом ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигида рўҳатга ўтказилиши топширилган.