“Ўзстандарт” агентлиги ва Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди.
Дастурга аъзо бўлиш натижасида, Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC)дан электротехника  маҳсулотларига оид қўшимча 200 та бепул халқаро стандартларни олиш ва кенг фойдаланиш имконияти яратилди. 
Жорий йилнинг 19 февраль куни Халқаро Электротехника Комиссиясидан 74 та IEC халқаро стандартлари олинган эди.
Имзоланган ҳамкорлик битими доирасида, Европа Стандартлаштириш Ташкилоти (CEN)дан 54та  Европа стандартлари олинди. 
Ушбу Европа стандартлари маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришга хизмат қилади. 

Европа стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га  мурожаат қилишингиз мумкин.