“Ўзстандарт” агентлиги томонидан юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида экспортёр корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.


Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат кўрсатгичлари яхшиланиб, жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги таъминланишига эришилмоқда.
Бухоро вилояти Жондор туманида ўз фаолиятини бошлаган “Agro Trade” МЧЖ негизидаги Агрологистика комплексига халқаро “Global G.A.P” сертификати тақдим этилди.
Мазкур ишлаб чиқариш корхонси замонавий гидропоника иссиқхонаси
48,6 гектар бўлиб интенсив усулда жами 114,4 гектар боғ ва токзор барпо этиш ва маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослаштирилган. 
Ҳозирги кунда корхона ўз маҳсулотларини Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилишни йўлга қўйган.
Келажакда Европа давлатларига экспорт қилиш режалаштирилган.