Бутунжаҳон аккредитация куни доирасида, Туркия аккредитация идораси  (TURKAK)  билан видеоконференция бўлиб ўтди. 


Тадбирда масофавий баҳолаш аудитларини ўтказиш бўйича бир қатор халқаро тажрибалар бўйича фикр алмашилди. Видеоконференция натижасига кўра, ТУРКАК томонидан баҳолаш аудитини ўтказиш бўйича амалий ёрдам бериш  ва бу борада ҳамкорлик мунтазам равишда олиб борилиши белгилаб олинди.