Бугунги замонавий озиқ-овқат саноатида  маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида кўплаб кимёвий моддалар 
ва қўшимчалардан фойдаланилаётганлиги, маҳсулот ёрлиғида кўрсатилган озиқ-овқат қўшимчасининг шубҳали ёки шубҳали эмаслиги  ва уларнинг стандарт талабларига  мувофиқлигини таъминлаш мақсадида  SMIIC ташкилоти томонидан " OIC / SMIIC 24: 2020,  General Requirements for Food Additives and Other Added Chemicals to Halal Food" стандарти қабул қилинди. Ушбу стандарт SMIIC ташкилотининг “Ҳалол озиқ-овқатга оид масалалар” (ТС 1) техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур янги халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин  - https://www.smiic.org/en/project/60