Жорий йилнинг 9 июл куни видеоконференция шаклида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши (МГС), Мувофиқликни баҳолаш илмий-техник комиссиясининг (МГС)  навбатдаги 45-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тадбирда МДҲ давлатларининг мувофиқликни баҳолаш бўйича экпертлари билан бирга “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари хамда  Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг ижроия қўмитаси ва Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг стандартлаштириш бўйича Бюроси иштирок этди.


Йиғилишда мувофиқликни баҳолашга оид бир қатор масалалар, хусусан МДҲга аъзо давлатларнинг ўзаро савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги Битим лойиҳаси, Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасида эришган ютуқлари учун МДҲ мукофоти (Премии Содружества Независимых Государств 
за достижения в области качества продукции и услуг)  ва унинг 2021 йил навбатдаги танловини ўтказиш, МГСнинг навбатдаги 57 йиғилиши лойихасига таклифлар муҳокама қилинди.
Ўтказилган видеоконференция натижасига кўра, Мувофиқликни баҳолаш бўйича илмий-техник комиссия (НТКОС)нинг 45-йиғилиши баёни имзоланди, навбатдаги 46-йиғилишини  ўтказиш жойи ва вақти  белгиланди.