“Ўзстандарт” агентлиги ва тизим-ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга стандартларни бепул етказиб бериш ва электрон хизматлар сифатини ошириш вазифаларига эътибор қаратилмоқда. 
– Республикамизда фаолият юритаётган 1516 та корхоналарда  профилактика ишлари ўтказилиб, 2 337 та корхоналар стандартлар билан бепул таъминланди;
 – 836 та корхонада халқаро ISO стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиб, бундай корхоналар сони 9 минг тага етказилди;
– хорижий мамлакатларнинг илғор ва замонавий стандартлари маҳаллий саноат корхоналарига етказилмоқда, жумладан Америка материаллар синовлари стандартлари ташкилоти (АSTM) 12 мингдан, Франциянинг (AFNOR) – 10 мингдан, Европанинг EN стандартлари МДХ давлатларининг 5 мингдан зиёд стандартларидан фойдаланишга имконият яратилди ва тадбиркорларга етказиб берилмоқда.