“Ўзстандарт” агентлиги, “UzTest” маркази мутахассислари томонидан  онлайн тарзда 102 нафар тингловчи иштирокида ISO 28000 “Етказиб бериш занжирида хавфсизликни бошқариш тизимлари” халқаро стандартининг талаблари бўйича ўқув семинар ташкил этилди.
 Семинар ишида Президентимизнинг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаг”ги Фармонида белгиланган вазифалар ва ISO 28000 “Етказиб бериш занжирида хавфсизликни бошқариш тизимлари” халқаро стандарти талабларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар берилди. Учрашув сўнггида корхона масъуллари ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоб олдилар.