Сарсабил бозори жуда тез ривожланиб, дунёда тобора оммалашиб бораётган экинга  айланмоқда. Савдо ўсиб бориши билан  саноатнинг ўзига хос ва изчил хусусиятларига эҳтиёж пайдо бўлади. Халқаро Стандартлаштириш Ташкилоти (ISO) сарсабилнинг соғлом ўсишини қўллаб-қувватлаш учун янги халқаро стандарт қабул қилди.

Икки минг йилдан бери юнонлар ва римликлар томонидан етиштирилаётган сарсабил  ўсимлиги қадимги замонлардан мавжуд бўлиб, ҳозирги кунгача унинг машҳурлиги пасайгани йўқ.

Ёзги тадбирлар учун мос бўлган сарсабил кўп қиррали ва тўйимли овқат ҳисобланади. Шу мақсадда, халқаро ҳамкорлик  ва самарали савдо руҳида  халқаро стандартни ишлаб чиқди.

ISO 20981, Сарсабил – Техник талаблар ва синов усуллари, янги униб чиққан сарсабил учун талаблар ва синов усулларини белгилайди. Ушбу стандарт  истеъмолчиларга тақдим этиладиган доривор сарсабил оиласидан етиштирилган тижорат сарсабил навларига таалуқлиқдир.

Янги стандарт сарсабилнинг турли навлари ва рангларини  таснифлашни, шунингдек, кислоталилик., қадоқлаш, сақлаш ва ташиш каби хусусиятларни ўз ичига олади. Стандартдан фойдаланувчилар ўзларининг мазали яшил  (оқ ёки бинавша) таомлари сифат ва таъмга оид халқаро талабларга жавоб беришига амин бўлишлари мумкин.

ISO 20981 озиқ-овқат саноати билан боғлиқ юзлаб ISO халқаро стандартларидан биридир. Ушбу стандарт ISO / TҚ 34 техник қўмитасининг қуйи қўмитаси SC 3 томонидан ишлаб чиқилган.

.

Мазкур халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига, Ўзбекистон Стандартлар институтига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин   https://www.iso.org/news/ref2536.html