Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812 сон қарорига мувофиқ, ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардошлигини таъминлашга тўсқинлик қиладиган маънан эскирган нормаларни бартараф этиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 5236 та стандартларни амал қилиш муддатини тўхтатиш бўйича чоралар қабул қилинмоқда (рўйҳатлар илова қилинади). 

“Ўзстандарт” агентлиги Республика ҳудудида амал қилиши тўхтатиладиган стандартлар ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича таклифларни юборишни сўрайди.

Қизиқтирган саволлар бўйича “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасасига +998-71-202-00-11 (ички 7011) - Файзиева Ферузага мурожаат қилишингиз ва smsiti@mail.ru, smsiti_fond@mail.ru электрон почтасига юборишингиз мумкин. 

Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги халқаро стандартларни Республикада қабул қилиш масалалари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинади