«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Ўз ДСт 20.206.3:2020 «Маҳсулотни синаш тизими. Путур етказмайдиган текширув. Капилляр текширув. Атамалар ва таърифлар» номли Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қабул қилинди.

Ушбу стандарт мамлакатимиз маҳсулотларини синаш меъёрий ҳуқуқий базаси ишлаб чиқишни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлиб, путур етказмайди текширув синаш соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёни, шунингдек синов лабораторияларининг муҳандис-техник ходимлари учун турли хил турдаги маҳсулотларни ва саноат объектларини капилляр текширувни амалга оширишда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Хусусан, ушбу стандарт маҳсулотларни ва уларни ишлаб чиқариш, ишлатиш ва таъмирлаш жараёнида, шунингдек, юртимиз саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан назорат қилинадиган объектларни капилляр текширув ёрдамида назорат қилиш учун ишлатилиши мумкин.

Стандартда путур етказмайдиган текширувдаги капилляр усулда ишлатиладиган асосий атамалар келтирилган.