Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кучли рақобат шароитида хорижий бозордан мустаҳкам жой эгаллаш осон эмас. Айниқса, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар учун.

Электротехника саноати корхоналарда замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек СОVID 19 пандемияси даврида маҳаллий электротехника саноати корхоналарини қўллаб қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг 24 декабрь куни, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Латвиянинг SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили Евгений Костюченко иштирокида «СE Маркировкаси ва Европада маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Тадбирда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси, уюшма таркибидаги «Procab» ҚК МЧЖ,

«Lider Cabel Group» МЧЖ, «Dupond Group» ҚК МЧЖ, «National Holdings» МЧЖ, «Uni Impex» МЧЖ, «Grand Tehnolog» ҚК МЧЖ, «Techno Cable Group» ҚК МЧЖ 
ва «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат корхонаси масъул ходимлари иштирок этди.

SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили Евгений Костюченко томонидан иштирокчиларга кабель маҳсулотлари учун СE Маркировкаси, Европа давлатларида маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар, синов ва сертификатлаштириш жараёнлари тушунтирилди.

Шу билан бирга Европа бозорида электртехника махсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли СE Маркировкасига алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили Евгений Костюченко томонидан электротехника саноати корхоналари ва иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб берилди. Тадбир якунига кўра, коронавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш мақсадида ушбу турдаги онлайн ўқув семинарларни доимий ташкил этиб боришга келишиб олинди.

«Ўзстандарт» агентлиги
Халкаро муносабатлар бошқармаси