«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ташкил этилган медиа-турда Оммавий ахборот воситалари ходимлари «Деҳқонобод анори» ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишмоқдалар.

«Деҳқонобод анори»да табиий анор шарбати тайёрланади. Қуёшли ўлкамизда пишиб етилган, витаминларга бой анорларимиздан тайёрланаётган анор шарбатига ички ва ташқи бозорларда эҳтиёж анча юқори.