«Паррандасаноат» уюшмаси ва экспортёр корхоналарда халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «SMIIC стандартлари ва хорижий давлатларда маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Тадбирда «Паррандасаноат» уюшмаси, уюшма таркибидаги корхоналар ва вилоятлардаги 30 дан ортиқ экспортёр корхоналар масъул ходимлари иштирок этди.

«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан иштирокчиларга озиқ-овқат маҳсулотлар учун SMIIC стандарти талаблари, хорижий давлатларда маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар, синов ва сертификатлаштириш жараёнлари тушунтирилди.

Шу билан бирга халқаро бозорларда маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли SMIIC стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан «Паррандасаноат» уюшмаси ва экспортёр корхоналар иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб берилди.

 

«Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро муносабатлар бошқармаси