Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  Раёсати  2016 йил 24 октябрдаги  93-сонли  Баённомасининг 4-иловасига мувофиқ,  жорий йилнинг 19 ноябрь куни “Ўзстандарт” агентлигининг мажлислар залида “Иш юритиш, ижро интизоми ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларидаги ютуқ ва муаммолоарни бартараф этиш”  мавзусида ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Мазкур семинарда  Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги тизими ташкилотларининг иш юритиш, ижро интизоми ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари   билан   ишлаётган  мутахассислари иштирок этди.

Семинарда иш юритишдаги, ижро интизомидаги ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашдаги йўл қўйилаётган айрим камчиликлар  ҳамда  ижро  интизомига  масъул   бўлган мутахассислар  ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат  турларини талаб даражасида билмаслиги  танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан  кўриб  чиқилди.

Семинар якунида иш юритиш, ижро интизоми ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг  мурожаатларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.