“Иннопром. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида  Россия Федерациясининг “Росстандарт” федерал  агентлиги раҳбари Шалаев Антон Павлович бошчилигидаги делегация “Ўзстандарт” агентлигида бўлди.

Учрашув чоғида соҳалар йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида биргаликда олиб борилаётган ишларнинг истиқболлари ва  ҳолати кўриб чиқилди.

 Делегация  вакиллари  Агентликда техник жихатдан тартибга солиш, метрология, стандартлаштириш, ва кадрлар тайёрлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, замонавий синов лабораториялар билан танишиб, бу йўналишлар изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзаро ишонч ва англашув асосидаги давлатлараро амалий мулоқот мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатларимизни барқарор ривожлантириш ва халқларимиз фаровонлигини ошириш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини бераётгани қайд этилди.

Шу билан бирга  стандартлаштириш соҳасида миллий қонунчиликни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, икки мамлакат ўртасида экспорт-импорт қилинадиган маҳсулотлар синовларини ўтказиш амалиётини  кенгайтириш,  кадрлар тайёрлаш, экспертларни жалб этиш, техник жиҳатдан тартибга солишга оид  долзарб масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси