DUSEL, VERA ва VERAL бренди остидаги электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи корхонада синов лабораторияси мавжудлиги «Ўзстандарт» агентлиги ходимлари томонидан бориб кўрилди.

Корхонада ҳар бир ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган электротехника маҳсулотлари синовини мунтазам ўтказиб борилиши маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур лампаларни «ёруғлик оқими» 100V-240V талаблари синов лабораторияда текширилганда, сифати давлат стандарти меъёрларига мувофиқ келиши аниқланди. DUSEL, VERA ва VERAL бренди остидаги электротехника маҳсулотлари сифатлилигига амин бўлинди.

Келгусида корхона томонидан тамғаланиш талабларини қайта кўриб чиқилишида агентлик доимий ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.