Республика ҳудудида сифатсиз маҳсулотларни реализация қилинишининг олдини олиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган болалар тагликлари (памперс) маҳсулотини сифати стандарт талабига асосан ўрганилди.

Аккредитланган синов лабораториясида ўтказилган синовлар натижасида Туркия давлатида ишлаб чиқарилган “Paddlers” маҳсулоти амалдаги OʼzDst 3482:2020 стандартининг 5.9.2-талаби, яъни «тескари ютилиш» кўрсаткичи бўйича мувофиқ эмаслиги аниқланди.

“Paddlers” болалар тагликларини импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилди.