Ўзбекистон миллий метрология институти Қорақалпоғистон филиалида 30 июнь-Ўзбекистон ёшлари куни муносабати билан “Маънавият ва маърифат” тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бош директор маслаҳатчиси сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан табриклади. “Ёшлар куни” байрам тадбирлари “Ўзбекистон ёшлари замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини эгаллаб ўз маънавияти ва тафаккури билан барчага ибрат ва намуна бўлиши керак” ғоясини ўзида мужассам этилиши ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари натижасида халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгариши, ҳаёт тарзи янгиланади, деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир меҳмонлари Қорақалпоғистон Республикаси Маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси шоир Шарапатдин Аяпов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ ёзувчиси филология фанлари номзоди Алланазар Абдиев филиал ходимларини Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни билан табриклаб, ўз ижодларидан парчалар келтирди.