ОАВда хабар берилганидек, мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида жорий йилнинг 02 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240 сонли фармони ва ПҚ 5133 сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу фармон ва қарор мазмун мохиятини кенг қамровли тушинтириш мақсадида Германиянинг физика-техника институти (РТВ)нинг экспертлари билан видеоконференция бўлиб ўтди.

Тадбирда давомида фармон ва қарор мазмун моҳияти, янги тузилган Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлигига қўйилган вазифалар, топшириқлар тушунтирилди, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.

РТВ экспертлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сон Фармони ва ПҚ-5133-сон қарори билан амалга оширилаётган ислохотлар халқаро талаблар билан уйғунлаштирилганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон сифат инфратузилмасини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун сифатни таъминлаш хизматларини ривожлантиришни кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар мухокома этилди ва келгусида бажариладиган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси

 .