Бугун Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали ва бошқа бўлинмалари ҳамкорлигида Бухоро ҳудудий электр тармоқларида бўлиб, аҳоли истеъмолчиларига ва саноат корхоналарига сифатли электр энергиясини етказиб берилиши, истеъмол қилинаётган электр энергиясининг ҳисобини юритилиши, янги “ақлли” электр ҳисоблагичларининг ишлаш принцплари ўрганилди ва мазкур масала бўйича семинари ташкил этилди.

Маълумки вилоятда истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисоб-китобини юритишда Республикада биринчилардан (Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда) АСКУЭ тизими жорий этилган ва у ўз самарасини бериб келмоқда.

Ушбу тизимнинг ишга туширилиши билан, вилоят бўйича электр энергия йўқотишларининг олди олинди, истеъмолчиларда ўзлари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси пулини вақтида тўланиши лозимлиги бўйича кўникма ва масъуллик ошди, ва энг асосийси тақсимлаш тармоқларининг қайси участкаларда юкланганлиги ёки ишдан чиқиш хавфи борлигини олдиндан билиш имкони туғилди дейди бўлим муҳандиси.

Корхонадаги барча ўлчов воситалари тўлиқ қиёслов кўригидан ўтказилган. Керакли меъёрий ҳужжатлар билан таъминланган.

Бундай ўрганишлар вилоятдаги бошқа хизмат кўрсатувчи корхоналарда ҳам олиб борилади.