Агентлик ҳузуридаги Департамент, Ўзбекистон миллий метрология институти ва «ЎзТест» маркази Бухоро филиали ходимлари Бухоро туманида жойлашган маҳаллий экспортёр “BUXARA SHATEN CLEAN” корхонасида бўлиб, кукунсимон ювиш воситалари ишлаб чиқаришда хушбўйлаштирувчи қўшиладиган хом-ашёларни импорт қилишда Призидентимизнинг ПФ-6240-сонли Фармонига асосан мувофиқлик сертификатини бир марта расмийлаштирган ҳолда йигирма тўрт ой давомида импорт қилишга рухсат берилганлиги, бу эса тадбиркорнинг вақти ва харажатларини тежалишига олиб келиниши ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, корхонанинг метрологик таъминланганлик ҳолати ўрганилиб, барча ўлчов воситалари тўлиқ қиёслов кўригидан ўтказиб берилди. Бундан ташқари барча меъёрий ҳужжатлар билан таъминлади.

Корхонада ишлаб чиқариш тури кенгаётганлиги сабабли, амалда мавжуд сифат тизимини жорий этилиши ҳам режалаштирилган.