Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тизим-ташкилотлари ва  ҳудудий филиаллари масъуллари иштирокида видеоконференция алоқа воситаси ёрдамида  семинар ташкил этилди.  Унда  Президентимизнинг  «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюларида билдирган мулоҳазалари, таклиф ва ғояларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Интервьюда мамлакатимизнинг ўтган беш йиллик фаолияти таҳлил этилиб, халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, миллий маҳсулотларимиз сифатини ошириш, жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини таъминлашдек вазифалар ўрин олганлиги таъкидланди.

Семинарда сўз олганлар ҳам мамлакатимизнинг бугуни ва эртанги тараққиёти ҳақида, давлат ва жамиятнинг муҳим йўналишлари Президентимизнинг интервьларида ўз аксини топганлигини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, семинарда ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,  давлат тили  тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш,  лотин алифбосига босқичма босқич ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.