Россия Федерациясининг “Росстандарт” федерал агентлиги билан Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ўртасидаги ҳалкаро ҳамкорлик дастури доирасида жорий йилнинг 27 август куни соҳа мутахассислари учун онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

Россия стандартлар институти бош директор маслахатчилари Юрий Иванович Бутырев ва Будкин Юрий Валерьевич томонидан тингловчиларга стандартларни ишлаб чиқишда ва миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришда техник қўмиталарнинг ўрни,стандартларнинг миллий иқтисодиёт ва мамлакат ташқи савдосини ўсишидаги мавқеи, техник жихатдан тартибга солишда давлат назорати механизмлари, Россиянинг стандартлаштириш, мувофиқликни бахолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш сохасидаги тажрибаси бўйича билим ва кўникмалар берилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга муфассал жавоб берилди.

Тадбир якунига кўрастандартлаштириш, мувофиқликни бахолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш сохасидакўламли доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси