Жорий йил 27 август куни Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари томонидан Урганч давлат университети раҳбарияти, профессор ва ўқитувчилари билан амалий учрашув ўтказилди.

Учрашувда университетда амалга оширилаётган илмий изланишлар, ўқув жараёнлари, иқтидорли талабаларга яратилаётган имтиёзлар, олий ўқув юртлари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари бўйича танишилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон миллий метрология институти ва Урганч давлат университети ўртасида саноат корхоналарига метрология йўналишида малакали кадрларни тайёрлаш, соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш, шунингдек университет негизида 2022-2025 йилларда «Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти» йўналишини (тармоқлар бўйича) очиш ҳамда 5+1 тамойили асосида талабаларнинг назарий билимларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт билан уйғунлаштириш орқали кенгайтириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.