Жорий йилнинг 8-9 сентябр кунлари International Tashkent меҳмонхонасида халқаро Asia Grains&Oils Conference in Tashkent конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда дон ва мой бизнесини ривожлантиришда хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва маҳаллий мутахассислар томонидан муҳокама қилинди ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартларни жорий этишнинг зарурлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, халқаро конференцияда доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштирилган AGRO MIR Holding гуруҳига кирувчи «Maroqand Meva-Sabzavot» компаниясига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «QMS CERT» (Греция) халқаро сертификатлаштириш идораси расмий ҳамкори «MANAGEMENT CERTIFICATION» билан ҳамкорликда халқаро GLOBAL G.A.P. сертификатини тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси